Ходжиев Шохруз Ғайратович “Uzbekistan Airways” АЖ Рақамлаштириш бўйича директори лавозимига тайинланди.
Шохруз Ходжиев 1990 йилда Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳрида туғилган, миллати ўзбек. Маълумоти олий, 2014 йилда Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети ва 2016 йилда Санкт-Петербург давлат иқтисодиёт университети магистратура бўлимини тамомлаган.
Шохруз Ходжиев ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигида Рақамлаштириш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Икрамова Камола Шахитовна “Uzbekistan Airways” АЖ матбуот котиби лавозимига тайинланди. Лавозимга тайинлов Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.
Камола Икрамова 1986 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек. Маълумоти олий, 2010 йилда Ўзбекистон давлат санъат институтини тамомлаган.
Камола Икрамова ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ва турли халқаро компанияларда жамоатчилик билан алоқалар соҳасида фаолият юритган.